Шавкат Мирзиёев Хитой КП МҚ Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчаони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой КП МҚ Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчаони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Меҳмон давлат раҳбарига Хитой раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«Кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми барқарор ошиб бормоқда, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида етакчи компаниялар иштирокидаги қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда» — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳаси бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, 2025 йилда навбатдаги Ҳудудлар форуми ва Таълим форуми бўлиб ўтади.

Парламентлараро ва партиялараро ҳамкорликни, айниқса, камбағалликни қисқартириш, коррупцияга қарши курашиш, рақамлаштириш ва саноатлаштиришни жадаллаштириш каби соҳаларда янада кенгайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий ва профессионал таълим соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш муҳимлиги қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.