Эртага Тошкентнинг 4 та туманида табиий-газ вақтинча тўхтатилади

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида табиий-газ вақтинча тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабаб бўлган.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Учтепа, Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларининг қуйидаги ҳудудларига 4 апрель куни соат 11:00 дан 18:00 гача табиий-газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиали маълум қилди.

Учтепа тумани:

Аҳоли истеъмолчилари : “Диёробод” МФЙдаги 43 та кўп қаватли уйлар;

Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 10 та

Чилонзор тумани:

Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Дўмбраобод” МФЙдаги 778 та, “Гавҳар” МФЙдаги 640 та, “Тирсакобод” МФЙдаги 528 та ва “Катта Дўмбраобод” МФЙдаги 864 та ерли хонадон;

Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 20 та

Олмазор тумани:

Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Ҳастимом” МФЙдаги 135 та ерли хонадон;

Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 2 та

Шайхонтоҳур тумани:

Аҳоли истеъмолчилари объектларида: “Гулбозор” МФЙдаги 730 та ерли хонадон ва 54 та кўп қаватли уй;

Улгуржи истеъмолчилар объектларида: 18 та

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.