Тони Блэр институти Ўзбекистондаги ислоҳотларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади

Тони Блэр институти Ўзбекистондаги ислоҳотларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади

Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ушбу тузилма билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

«Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади, уларни янада илгари суриш доирасида зарур эксперт-маслаҳат кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди», — дейилади хабарда.

Иқтисодиёт тармоқларига йирик стратегик инвесторларни жалб қилиш, технологик модернизация, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштириш, устувор соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамкорликнинг бошқа асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр томонидан 2016 йилда ташкил этилган институт халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У турли мамлакатларга барқарор ва инновацион ривожланишнинг янги моделларини ишлаб чиқишда, иқлим ўзгариши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда кўмаклашади.

Тони Блэр институти Ўзбекистондаги ислоҳотларга маслаҳат ёрдамини кўрсатади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га берган изоҳида Ўзбекистон институт билан маълум вақтдан буён тизимли иш олиб бораётганини маълум қилди: «Бу президентимизнинг Тони Блер билан учинчи учрашуви. Аввалги икки учрашув Дубай (2023 йил) ва Боку (2024 йил) да бўлиб ўтган COP (БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси — таҳр.) саммитлари доирасида бўлиб ўтган эди». Институтнинг Ўзбекистон томонидан ҳамкори президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳисобланади.

«Ҳамкорликнинг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши, ўсишнинг янги моделлари, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва яшил иқтисодиёт каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини шакллантиришда чуқур ва ҳар томонлама эксперт ёрдамини кўрсатишдан иборат», — деди Шерзод Асадов.

«Тони Блер — жаҳон миқёсидаги обрў-эътиборга ва жуда кучли, малакали халқаро жамоага эга бўлган талабгир эксперт,» — дея қўшимча қилди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.