Қаровисиз 12 соат қолиб кетган: телебошловчи Рамина Ягафарованинг ўлимига алоқадор бўлган шифокорларга ҳукм чиқарилди

Қаровисиз 12 соат қолиб кетган: телебошловчи Рамина Ягафарованинг ўлимига алоқадор бўлган шифокорларга ҳукм чиқарилди

Анафилактик шок белгиларига қарамай, хусусий клиникада шифокорлар нотўғри ташхис қўйишган.

Иш ҳужжатларига кўра, аёл 2023 йил 12 сентябрь куни “Доктор Сервис” хусусий клиникасига онасини кўриш учун келган. Бетоблиги сабабли ўзи билан бирга олиб келган “Тайгерон” номли дори воситасини истеъмол қилган. Шундан сўнг, мазкур дори воситасининг реакцияси натижасида анафилактик шок ҳолатига тушган.

Шу куни навбатчиликда бўлган 27 ёшли реаниматолог У.К. кўригида Ягафарованинг умумий аҳволи оғир бўлган. Аммо, у беморда анафилактик шок ҳолати яққол кўриниб турганлигига қарамасдан, унга “Дори воситаларидан анафилактик реакция” ташхисини нотўғри қўйиб, дастлабки даъво чораларини патогенетик йўналишга мос бўлмаган усулда олиб борган.

Хусусан, У.К. нафилактик шок ҳолатида инсонда майда томирларда қон айланиши жараёни бузилиб, артериал босим кескин тушиб кетиб, тўқималарга етарли даражада кислород етиб бормаслиги ўткир гипоксияни юзага келтириб, ички органлар ва мия фаолиятини издан чиқаришини ҳисобга олиб, бепарволик билан мазкур дори воситасини қўллашни буюрмаган.

Бундан ташқари, У.К. бемор Ягафаровага сўроқ остида пневмония ташхиси қўйган бўлсада, ренгтен текширувлари ўтказиб, пневмония ташхиси бор ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, у аллерголог ва терапевт мутахассисларининг маслаҳатини олмасдан, келгусида турли хил анафилактик шок ташхисини бартараф этишга патогенетик йўналишига мос бўлмаган, қориндаги кучли оғриқни қолдириш мақсадида таркибида “наркотик” моддаси бўлган Promedol дори воситасини қўллашни буюрган.

Ваҳоланки, “Анафилактик шок билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий клиник протокол”га кўра, анафилактик шок ҳолатида гиповолемияни профилактикаси учун эпинефрин қилингандан кейин вена ичига кристаллоид эритмалар болюс усулида юбориш тавсия қилиниши кўрсатилган бўлсада, шифокор У.К. анафилактик шок ташхисининг асосий белгиларидан бири қоринда кучли оғриқ бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган ва “Эпинефрин” (Адреналин) дори воситасини қўллаш орқали ушбу оғриқ бартараф бўлиши, бемор Р.Ягафарова дори воситасининг аллергик реакцияси натижасида анафилактик шок ҳолатига тушиб, қўшимча турли дори воситалари унга қўшимча равишда аллергия бериши мумкинлигини бепарволиги ҳисобига четда қолдирган.

Аниқланишича, бемор Р.Ягафарованинг тиббий картасида 2023 йил 12 сентябрь кунисоат 20:00 да тиббий кўрик маълумотлари қайд этилиб, эртаси куни соат 08:00 да беморни навбатчи-реаниматолог А.К.га топшириш жараёнидаги тиббий кўрсаткичлари қайд этилган бўлиб, шифокор У.К. томонидан ўз касбига бепарволик ва виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида бемор 12 соат вақт мобайнида қаровсиз қолиб кетган.

Шунингдек, А.К. бемор Р.Ягафарованинг аҳволи оғир бўлсада, уни анафилактик шок ҳолати бўйича даъво муолажаларини олиб боришга ихтисослаштирилган муассасага кўчириш чораларини кўрмасдан, бемор Р.Ягафарованинг тиббий картасига “бемор ва унинг қариндошларига ихтисослаштирилган даъволаш муассасасига кўчириш таклиф қилинганлиги, бироқ бемор ва унинг қариндошлари бунга розилик бермаганлиги” ҳақидаги ёзувларни киритиш билан чекланиб, бу ҳақда бемор ёки унинг қариндошларидан тилхат олмаган.

У.К. ва А.К.лар бемор Р.Ягафаровага тиббий ёрдам кўрсатиш давомида, “Анафилактик шок билан касалланган беморларни даволаш бўйича миллий клиник протокол” талабларига зид равишда, тиббий нуқсонларга йўл қўйиши оқибатида, бемор Р.Ягафаровада анафилактик шок ҳолати тўлиқ бартараф этилмаслиги, умумий аҳволи оғирлашишига, гемодинамик кўрсаткичларни ностабиллашиши ва кўп аъзолар етишмовчилигига тўғридан-тўғри сабаб бўлишган.

Улар 13 сентябрь соат 16:00 да Р.Ягафарованинг бош миядаги шишлар ва анафилактик шокни тўлиқ бартараф этилмаслиги оқибатида “тутқаноқ хуружи” содир бўлиб, юқори нафас йўлларини қусуқ (овқат) массалари билан беркилиши натижасида механик асфиксия-аспирацион синдромдан вафот этишига сабабчи бўлишган.

Суд ҳукми билан А.К. ва У.К. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Уларга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга Соғлиқни сақлаш тизимида реаниматолог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойига бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойини тарк этишини чеклаш орқали 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, судланувчилардан жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига солидар тартибд 334 150 000 сўм моддий зарар ундирлиши белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.