Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилгани муносабати билан Ўзбекистондаги барча ҳудудлар раҳбарларига янги ўринбосарлар — вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, шу жумладан, Қорақалпоғистонда Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда ҳудудлар маъмурияти матбуот хизматлари хабар берди.
Гулнорахон Абдуллаева 1967 йилда Избоскан туманида таваллуд топган. 1989 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Андижон пахтачилик институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1990−1992 йилларда Андижон вилоят ижроия комитети ижтимоий, маданий муассасалар бўлимининг 1-тоифали мутахассиси, 1992−1995 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг 1-тоифали мутахассиси, 1995−2000 йилларда Избоскан тумани ҳокимлиги хусусийлаштириш бўлими мутахассиси, бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
2000−2006 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, 2006−2007 Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Андижон вилоятидаги вакили, тармоқ раислари Кенгашининг раиси, 2010−2013 йилларда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари, 2013−2020 йилларда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси вазифаларида фаолият кўрсатган.
Фируза Ибрагимова 1970 йил 24 ноябрда Бухоро шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тугатган.
У 1993 — 2015 йилларда Бухоро давлат тиббиёт институтида ишлаган. 2015−2018 йилларда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари аъзоси сифатида, 2018−2020 йилларда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Динора Исаковна 1970 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 1994 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Динора Якубова меҳнат фаолиятини 1987 йилда Косонсой туманида боғча тарбиячилигидан бошлаган. 1990−1997 йилларда халқ таълими тизимида ўқитувчи, 2004−2006 Косонсой енгил саноат касб-ҳунар коллежи услубчи, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2012−2017 йилларда Наманган муҳандислик технология институти қошидаги 2-сон академик лицейи директори, 2017−2020 йилларда Косонсой тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи, 2020−2021 йилларда Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, 2020−2021 йилларда Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
Меҳнат фаолиятини 1985 йилда Қумқўрғон туманидаги «Юлдузча» болалар боғчаси тарбиячиси вазифасидан бошлаган.
1992−2006 йилларда тумандаги 7-умумтаълим мактаби, 2006−2015 йилларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2015−2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017−2020 йиларда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020−2021 йилларда туман ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
2021 йилдан Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Камила Кавланова 1962 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган.
Камила Кавланова 1983−1996 йилларда Тошлоқ тумани маданият бўлимида турли лавозимларда меҳнат қилган. 1996−2010 йилларда туман ҳокимлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб фаолият олиб борган.
2010−2020 йилларда эса Тошлоқ туман ҳокимининг ўринбосари-хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2019−2020 йилларда «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари, 2020 йилда Фарғона вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2020−2022 йилларда Тошлоқ тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси бўлган.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Зуҳра Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.
Зуҳра Миргазиева 2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.
2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.