Қолаверса, хорижга кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон транспорт қатнови йўлга қўйилиши белгиланди.
Шунингдек, йўловчи автобуслар сонини кўпайтириш орқали хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланди.
Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар «Хорижда иш» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:
чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 5 бараваригача;
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига 50 миллион сўм миқдорида.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.