«Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
22 апрель куни Ҳимолай тоғларидаги баҳсли Жамму ва Кашмир вилоятида (у Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги баҳсли ҳудуддир) бир гуруҳ сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилди. Терактда камида 26 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди, бу ўнлаб йиллар давомида исён ва Ҳиндистон ҳукмронлигига қаршилик кўрсатган минтақада сайёҳларга қилинган камдан-кам ҳужумдир, деб ёзди CNN.
Ҳужум фақат пиёда ёки отда бориш мумкин бўлган Байсаран водийсида содир бўлган.
Гувоҳлардан бирининг Ҳиндистоннинг Press Trust of India ахборот агентлигига айтишича, қуролланган шахслар сайёҳларга яқин масофадан ўқ узган.
«Бу қабиҳ ишнинг ортида турганлар жазога тортилади… уларга шафқат қилинмайди! Уларнинг ёвуз нияти ҳеч қачон амалга ошмайди. Терроризмга қарши курашиш борасида қатъиймиз ва у янада мустаҳкам бўлади», — деб таъкидлади бош вазир Нарендра Моди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.