Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, дастлаб улар биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, биринчи президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатган.
Қабрга гуллар қўйилиб, Қуръон тиловат қилинган.
Сўнг етакчилар Silk Road Samarkand халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этди.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон халқининг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.