Иккиламчи автомобиль бозори: икки ой ичида нархлар қандай ўзгарди?

Иккиламчи автомобиль бозори: икки ой ичида нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг март ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.

Жорий йилнинг март ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайишда давом этиб, январь ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:

  • «Оniх»: кўп фойдаланилгани $1000 га ($13 172 дан $12 170 га), кам фойдаланилгани $400 га ($14 900 дан $14 500 га);
  • «Lacetti»: кўп фойдаланилгани $300 га ($13 500 дан $13 200 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($14 500 дан $14 300 га), кам фойдаланилгани $150 га ($15 000 дан $14 850 га)
    -«Cobalt»: ўртача фойдаланилгани $339 га ($12 339 дан $12 000 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($11 600 дан $11 500 га), кам фойдаланилгани $70 га ($12 750 дан $12 680 га);
  • “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $600 га ($11 500 дан $10 900 га); кўп фойдаланилгани $284 га ($10 784 дан $10 500 га);
  • «Spark»: ўртача фойдаланилгани $100 га ($10 500 дан $10 400 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($9 600 дан $9 500 га);
  • «Damas»: ўртача фойдаланилгани $134 га ($8 000 дан $7 866 га), кам фойдаланилгани $61 га ($8 061 дан $8 000 га) арзонлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи январь ойидагига нисбатан қуйидагича ўзгарган:

  • «Equinox»: кам фойдаланилгани $2400 га ($35 500 дан $33 100 га), ўртача фойдаланилгани $1000 га ($31 000 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $466 га ($27 300 дан $26 834 га);
  • «Malibu»: кам фойдаланилгани $313 га ($32 313 дан $32 000 га);
  • «Tracker»: кўп фойдаланилгани $723 га ($16 923 дан $16 200 га), ўртача фойдаланилгани $382 га ($17 882 дан $17 500 га) арзонлашган. Шунигдек, ўртача фойдаланилган «Malibu» нархи $150 га ($29 150 дан $29 300 га) ошган бўлса, кўп фойдаланилган «Malibu» ($26 000) ва кам фойдаланилган «Tracker» ($18 000) нархида ўзгариш кузатилмаган.

Электромобиллар нархи.

Мазкур даврда янги ва ўртача фойдаланилган электромобиллар нархининг тушиши тезлашди. Хусусан:

  • BYD «E2»: янгиси $800 га ($16 800 дан $16 000 га),
  • BYD «Han»: ўртача фойдаланилгани $1100 га ($35 000 дан $33 900 га), янгиси $650 га ($32 150 дан $31 500 га);
  • BYD «Song Plus DM-i Champion»: ўртача фойдаланилгани $1200 га ($25 500 дан $24 300 га), янгиси $600 га ($28 200 дан $27 600 га);
  • BYD «Song Plus EV Champion»: янгиси $675 га ($28 000 дан $27 325 га), ўртача фойдаланилгани $500 га ($26 000 дан $25 500 га);
  • BYD «Yuan Up»: янгиси $200 га ($20 800 дан $20 600 га, ўртача фойдаланилгани $225 га ($19 000 дан $18 775 га) арзонлашган.

Хорижий автомобиллар нархи.

Жорий йилнинг март ойида январ ойига нисбатан хорижий автомобиллардан Kia «Sportage», «К5», «Sorento» ва «Seltos»нинг нархлари бошқа автомобиллар нархларига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди. Хусусан:

  • Kia «Sorento»: кўп фойдаланилгани $3000 га ($38 000 дан $35 000 га), кам фойдаланилгани $3000 га ($47 500 дан $44 500 га);
  • Kia «Sportage»: кам фойдаланилгани $1750 га ($31 750 дан $30 000 га), кўп фойдаланилгани $1233 га ($29 733 дан $28 500 га), ўртача фойдаланилгани $678 га ($31 178 дан $30 500 га),
  • Кia «К5»: ўртача фойдаланилгани $1200 га ($27 500 дан $26 300 га), кўп фойдаланилгани $900 га ($26 000 дан $25 100 га),
  • Kia «Seltos»: ўртача фойдаланилгани $1350 га ($26 000 дан $24 650 га), кўп фойдаланилгани $500 га ($24 000 дан $23 500 га), кам фойдаланилгани $550 га ($25 800 дан $25 250 га) арзонлашди.

Автомобилларни гуруҳларга ажратиш бўйича батафсил маълумот олиш учун аввалги таҳлилларга қаранг.

Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда январ ойи учун 20,2 мингта, март ойи учун 22,5 мингта маълумотдан фойдаланилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.