Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Икки томонлама музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти — «Олий Даражали Дўстлик» орденини тантанали топширишди. Бу ҳақда Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари мукофотни топширар экан, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қардош мамлакатлар ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматларини алоҳида қайд этди.

«Қардош Туркманистоннинг барча улкан ютуқлари, кенг кўламли янгиланишлари ва халқаро майдондаги нуфузи юксалиши сизнинг номингиз билан чамбарчас боғлиқ», — деди Ўзбекистон президенти.

Туркманистонда иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланмоқда, аҳоли фаровонлиги изчил юксалмоқда. Президент туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди.

Шу муносабат билан Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2025 йилни «Тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифи халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

Туркманистон етакчисининг шахсий саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари бугунги кунда юксак даражага чиққани, ҳақиқатдан намунавий тус олгани таъкидланди.

«Шахсан сизнинг кўмагингиз билан 2017 йилда давлатларимиз стратегик шериклигининг мустаҳкам асоси яратилди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатлар парламентлари, ҳукуматлари, ҳудудлари, ишбилармонлари, жамоатчилиги, зиёлилари ва ёшлари ўртасида фаол мулоқотлар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича дастур ва лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш бир неча баробар кўпайиб, 1 миллиард доллардан ошгани таъкидланди.

Гурбангули Бердимуҳамедовга Ўзбекистон Республикасининг олий мукофоти топширилиши кўп миллатли халқнинг атоқли давлат арбоби, бугунги Туркманистоннинг миллий етакчиси ва меъмори сифатида унга нисбатан самимий ҳурмат-эҳтироми ифодаси бўлгани таъкидланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.