Сифат кўрсаткичларига мос келмаслиги шоколад намуналарини лаборатория текширувидан ўтказишда аниқланган.
Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “ЎзТест” ДМ синов лабораториясига топширилди. Баённома натижасига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:
— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Salmonella 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъийан тақиқланган;
Қайд этилишича, бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хусусан, UzTR.490-022:2017-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.