Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси савдога қўйилди

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси савдога қўйилди

Туман ҳокимлиги биноси ўрнида замонавий меҳмонхона барпо этилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини E-auksion электрон платформасига жойлаштирди.

Умумий майдони 7382 квадрат метрни ташкил этади, барча коммуникациялар мавжуд. Бино «Ўрда» маҳалласи А. Қодирий кўчасида жойлашган.

Харидор унинг ўрнида замонавий меҳмонхона қуришни зиммасига олади. Ҳокимлик ходимлари 1 июлга қадар бинони тарк этади. Ушбу санадан бошлаб харидор обектдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бошланғич баҳоси — 101 млрд сўм, закалат миқдори — 3 млрд сўм. Аризалар 26-май 09:00 гача қабул қилинади, аукцион шу куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.