Статистика комиссияси 1947 йилда БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши органи сифатида ташкил этилган. У халқаро статистика соҳасининг ривожланишини белгиловчи асосий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, универсал статистика стандартлари ва методологик принципларга оид ишларни мувофиқлаштиради.
Комиссия 24 та давлатдан иборат бўлиб, улар 4 йилда бир марта географик тақсимотни ҳисобга олиб сайланади.
«Статистика комиссиясига тўлиқ аъзо бўлиш Ўзбекистон учун глобал статистик сиёсатни шакллантиришда иштирок этиш, миллий тажриба ва ислоҳотлар ютуқларини намойиш этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятларни очиб беради», — дейилади хабарда.
Қўмита раиси Беҳзод Ҳамраев Нью Йоркда БМТ Статистика департаменти директори Стефан Швайнфест билан учрашди. Томонлар Ўзбекистонда статистика тизимини такомиллаштириш, қўмитани трансформация қилиш масалалари, хусусан, услубиётларни халқаро ташкилотлар тамойиллари ва тавсиялари билан уйғунлаштириш ва ходимлар малакасини ошириш, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.