Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Рим папаси Лео XIV инаугурациясида қатнашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов 18 май куни Ватиканда Рим папаси Лео XIV инаугурация маросимида Ўзбекистоннинг расмий вакили сифатида иштирок этди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги
хабар берди.
Маросимдан сўнг Нуриддин Исмоилов янги сайланган Рим папасини табриклаб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломини етказди.
Ўз навбатида Рим папаси Лео XIV Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига чуқур миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.
Ватикан майдони ва унинг атрофида тўпланган тадбирда бутун дунёдан жами 250 мингга яқин одам қатнашди. Улар орасида 156 та мамлакат, қироллик уйлари ва диний конфессияларнинг вакиллик делегациялари бор эди.