Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди

19 май куни Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Будапешт шаҳрига келди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 20 май куни олий даражадаги Ўзбекистон-Венгрия музокаралари бўлиб ўтади.

Давлат раҳбари Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар ўтказади.

Ўзбекистон президенти 21 май куни Венгрия пойтахтида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этади.

Фото


Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.