Президент: Ёшларимизга сифатли таълим бериш, касб ва хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифамизга айланган

Президент: Ёшларимизга сифатли таълим бериш, касб ва хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифамизга айланган

Шавкат Мирзиёев ёшларга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифа ва бурчга айланганини таъкидлади. У бу ҳақда 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда гапирди.

Давлат раҳбари тадбир аввалида Ўзбекистон йигит-қизларини Ёшлар куни билан табриклади. Кейинги йилларда иқтисодиёт тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятлари ортиб бораётганида ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

«Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди. Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда? Бу, албатта, бежиз эмас», — деди. давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, «ҳамкорлар ёшларнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятига баҳо бермоқда, эртанги кун пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда».

Президент: Ёшларимизга сифатли таълим бериш, касб ва хорижий тилларни ўргатиш — энг асосий вазифамизга айланган
Президент ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик — энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат — энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.

«Юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, технологик саводхон ёшлари кўп бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт, ўзаро жипслик ҳамиша барқарор бўлади. Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган»,
— деди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.