Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманбоши шаҳрида туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган учрашувда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди
Дўстлик, ўзаро ишонч ва умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик суръати ортиб бораётгани қайд этилди.

Таъкидланишича, барча даражаларда самарали ва фаол мулоқотлар давом этмоқда. Хусусан, йил бошидан буён товар айирбошлаш 600 миллион долларни ташкил этди. Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация чуқурлашиб бормоқда.

Биргаликда «Шовот-Тошовуз» чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда, фаол ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувлар давом эттирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқди
Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, қатор маданий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, БМТ конференцияси кун тартиби ҳамда жорий йил кузда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.