Тойлоқ тумани ҳокими этиб Бехзод Рахматуллаевич Рахматуллаев тайинланди. У бунга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Рахматуллаев мазкур лавозимда 2018 йилнинг августидан буён ишлаб келаётган ва ўз аризаси билан ишдан кетган Баҳодир Бобоназаров ўрнини эгаллади.
Шунқор Фармонович Худойбердиев эса Пайариқ тумани ҳоким бўлди. У бунгача Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.
Худойбердиев янги лавозимда аризаси билан ишдан олинган Ислом Жабборов ўрнига тайинланди. Жабборов 2023 йилнинг августида туман ҳокими бўлганди.
Шу пайтгача Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Дилмурод Бастамович Сайидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди.
У бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилган Ботир Жабборов ўрнини эгаллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.