Абдуллаев 2024 йил октябрь ойида корхонага раҳбар бўлган Дилшод Аҳмедов ўрнини эгаллади.
У 1967 йил 5 декабрда Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга. Баҳодир Абдуллаев тадбиркор ҳисобланади — таркибида 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси. 2022 йилда Тадбиркорлар куни муносабати билан «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, президент шу йил апрель ойида бир нечта йирик давлат корхоналари, хусусан, «Ўзметкомбинат»ни хусусийлаштириш механизмини тасдиқлаганди. Унга кўра, Ўзбекистон металлургия комбинати учун носоҳавий активларни қисқартириш, қарздорликни қайта тузиш ва молиявий соғломлаштиришга эришиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Улар 2025 йил 1 ноябрга қадар амалга оширилиши керак, шундан сўнг 2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат улушини сотиш бўйича очиқ халқаро савдолар жараёни бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.