У ерда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, ватанга қилган хизматларини ёдга олди.
Исмоил Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида сув хўжалиги соҳасида масъул лавозимларда меҳнат қилиб, республикамизда ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди. 1985 йилда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Мустақиллик йилларида Жўрабеков Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам фаолият олиб борди.
Сўнгги йилларда Жўрабеков катта ёшда бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилиб, янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этгани қайд этилди.
Давлат раҳбари марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади. Улар президент ташрифи ва далда сўзлари учун миннатдорлик билдирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.