Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни амалий ташриф билан Озарбайжонга етиб борди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Габала халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли, Габала тумани ижро ҳокимияти раҳбари Сабуҳи Абдуллаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев эртага, 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг расмий тадбирларида иштирок этади.

Охирги марта Ўзбекистон президенти Озарбайжонга 2025 йил июль ойи бошида давлат ташрифи билан борганди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев «Ўзбекистон» боғига тамал тошини қўйган, Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берган. Президентлар Қорабоғ туманидаги Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.