Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан табриклаб, унга «мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса равнақ» тилади.
Шундан сўнг олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Етакчилар ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръатини давом эттириш, етакчи корхона ва компанияларнинг саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудларининг ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этаётгани қайд этилди. Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.