Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий кўрсаткичлари ўсиш суръатини сақлаб қолиш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари даражасидаги кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди, дейилади хабарда.

Президентлар, шунингдек, гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат ва таълим соҳаларида, шу жумладан муҳандис кадрларни тайёрлаш борасида кенгайиб бораётганини қайд этди.

Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Бир неча кун аввал, 10 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин МДҲга аъзо давлатларнинг бошқа президентлари билан бирга Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида иштирок этган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.