Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди


Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 12 октябрь куни соат 16:05 ларда Сергели туманидаги Файзли Тошкент кўчасида юз берган. 2 та Matiz русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Оқибатда 3 нафар ЙТҲ иштирокчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Nexia — 3 русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган икки нафар мактаб ўқувчисини уриб кетган

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.