“Кўҳна қитъа” жамоаларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар совринли ўринларни эгаллади.
Грециянинг “Арис” клуби шарафини ҳимоя қилган Сардор Нуриллаев ( 66 кг) ва Муроджон Йўлдошев ( 73 кг) кумуш медалларга сазовор бўлди.
Диёра Келдиёрова ( 52 кг) Туркиянинг “Галатасарай”, Шоҳруҳ Мамарасулов эса Сербиянинг “Ред стар” жамоаси билан бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақада Шаҳрам Аҳадов ( 73 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) Испаниянинг “Стабия” клуби таркибида қатнашди. Бироқ ушбу жамоа шоҳсупага кўтарила олмади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.