Вазир элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
«Учрашувимиз давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик. Ўзбекистон ва Бельгия ўртасида савдо, инвестициялар ва бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини қайд этдик», — деб ёзади ТИВ раҳбари.
Эрик Де Майер 1966 йил 6 июлда Белгиянинг Схотен шаҳрида туғилган. Антверпен университетининг ҳуқуқ факультетини ва Леувен университетининг халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган.
У Леувен университетининг Европа сиёсати институтида (ҳозирги LINES) илмий ходим ва Нигериянинг Лагос шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасида ассоциацияланган эксперт бўлган.
Белгия Ташқи ишлар вазирлиги таркибида у Вентянда атташе, Жазоирда ҳамкорлик бўлими бошлиғи, Ла-Пасдаги миссия раҳбари, Женевада маслаҳатчи, Брюсселда гуманитар ёрдам ва ўтиш даври бўйича директор, Нигер ва Чадда муваққат ишлар вакили лавозимларида ишлаган.
У бир вақтнинг ўзида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам элчи.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.