Яқин Шарқдан жами 9361 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Яқин Шарқдан жами 9361 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

1 мартдан 5 март соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонга жами 9361 нафар ватандош эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг 8114 нафари Саудия Арабистонидан, 1192 нафари эса БААдан чартер рейслар орқали олиб келинди. Шунингдек, Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан эса 25 нафар, Ўмондан 7 нафар фуқаролар ватанга етказилди.

ТИВ қайд этишича, айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилмоқда. Минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил этилади ва давом эттирилади.

Вазирлик фуқароларни хотиржамликни сақлашга, ваҳимага берилмасликка ва вазмин ҳаракатланишга чақирди.

Шунингдек, айни пайтда хорижда бўлиб турган ўзбекистонликлардан мазкур мамлакатнинг ички қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан тарқатилаётган расмий ахборотга амал қилиш сўралди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.