Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши 25-ялпи мажлисни 28 апрель куни чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Ялпида муҳокама қилинадиган қонунлар:
Сенаторлар 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини ҳам муҳокама қилади.
Ялпи мажлисда Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Бош прокурорнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти юзасидан ахбороти эшитилади.
Шунингдек, ялпида бош вазири ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан ахбороти тингланади.
Бундан ташқари, сенаторлар Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.