Йил бошидан буён маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида 19 апрель куни ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди. «Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас», — деди президент.
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги айтилди.
Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.
Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди, дейилади хабарда.
Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
Йиғилишда касаначиликни ривожлантириш хотин-қизлар, ногиронлиги бор аҳолини иш билан таъминлаш учун яхши имконият эканлиги таъкидланди.
Шу муносабат билан, касаначилар билан ишлайдиган тадбиркорларга:
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.