Президентнинг 18 апрелдаги «Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилиб, «Нурли маскан» ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланди.
2022 йил якунигача «Нурли маскан» мактаблари ҳудудида «Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча"лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда бошқа тиббий муассасаларнинг малакали шифокорлари жалб этилган ҳолда, «Нурли маскан» мактаблари ўқувчиларини даволаш-соғломлаштириш ва реабилитация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, барча «Нурли маскан» мактаблари ҳудудига видеокузатув мосламалари ўрнатилиб, улар тегишли ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан:
Шунингдек, инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг яқин қариндошларига улар билан бирга дарсларда қатнашиш имконияти яратилади.
2022 йил якунигача «Нурли маскан» мактаблари учун ўзбек нутқ синтезатори ва бошқа семантик-эшитиш воситалари билан ҳамоҳанг равишда миллий дизайндаги махсус компьютер дастурлари яратилади ва ўқув жараёнига татбиқ қилинади.
2022/2023 ўқув йилидан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар ҳамда таянч ҳаракат аъзолари шикастланган болаларнинг ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда паралимпия спорт турлари (дзюдо, футбол, енгил атлетика) билан мукаммал шуғулланиши учун спорт гуруҳлари ташкил қилинади.
2022 йил 1 октябрдан «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» Тошкентдаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар махсус мактаби жойлашган энг тажовузкор чорраҳалардан бирида кўзи ожизлар кўчани кесиб ўтишда қандай муаммоларга дуч келишини ўрганганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.