Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Эргашев Азиз Мамарасулович тайинланди, дея хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. Ташкилий масала 15 апрель куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда кўриб чиқилди.

У Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиқ ўринбосари лавозимига тайинланган Тожибоев Жасур Эргашевич ўрнини эгаллади.

Азиз Эргашев бунга қадар «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.