Ҳужжатда таъкидланишича, мукофотлар Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасига ҳурмат кўрсатиш, миллий маънавият ва маърифатни юксалтириш йўлида хизмат қилган ижодкорларнинг бебаҳо меросини эътироф этиш мақсадида берилган.
«Буюк хизматлари учун» ордени билан:
Аббосов Шуҳрат Солихович — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, кинорежиссёр
Аъзамов Ғани — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Ёқубов Одил — Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
Садриева Зайнаб — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Умаров Ҳамза — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Юнусов Обиджон — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан:
Ҳошимов Ўткир — Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Зуннунова Саида — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи
Ҳамидова Манзура — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ҳотамов Орифхон — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:
Алихўжаев Ўлмас — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Болтаева Икрома — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Ёқубова Марям — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса
Зокиров Жамшид Каримович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Нурматов Ҳожиакбар — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Отахонов Очилхон — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Раҳматов Диас Ниғматович — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр
Ризаева Юлдуз — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса
Саиджонов Ўлмас — Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Тожиев Тўлқин Жўраевич — Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
«Дўстлик» ордени билан:
Ғоипов Даврон — эстрада хонандаси
Мамадалиев Расулқори — хонанда ва созанда
Ртвеладзе Эдуард Васильевич — академик, археолог ва санъатшунос олим
Садуллаев Санжар — дубляж актёри
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.