Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат раҳбари мақомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Учрашув ва музокаралар доирасида минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.