Глобал экологик жамғарма раҳбари Самарқандга ташриф буюрди

Глобал экологик жамғарма раҳбари Самарқандга ташриф буюрди


Самарқанд шаҳрида Глобал экологик жамғарманинг 8-Ассамблеяси ҳамда Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмасини ўтказишга тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Шаҳарга дунёнинг турли мамлакатларидан хорижий делегациялар етиб келмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортига ташриф буюрган илк юқори мартабали меҳмонлардан бири Глобал экологик жамғармаси бош директор вазифасини бажарувчиси, стратегия ва операциялар бўйича директор Клод Гаскон бўлди.

Юқори мартабали меҳмонни Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита вакиллари Обиджон Қудратов бошчилигида кутиб олди.

Ташрифдан сўнг делегация форумнинг асосий тадбирлари ўтказиладиган Silk Road Samarkand туристик мажмуасига йўл олди.

Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси ва Eco Expo Central Asia 2026 кўргазмаси минтақадаги энг йирик экологик тадбирлардан бирига айланади ҳамда экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш учун дунёнинг 185 дан ортиқ мамлакатидан вакилларни жамлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.