Ички ишлар органлари маълумотига кўра, гумонланувчилар дала ҳудудига яшириб қўйилган 21,5 килограмм гиёҳвандлик воситаларини олиб кетиш вақтида ушланган. Мусодара қилинган моддалар орасида гашиш, опий ва метамфетамин борлиги айтилмоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, ушбу шахслар трансмиллий жиноий гуруҳнинг Ўзбекистондаги ташкилотчиларидан бири топшириғи асосида ҳаракат қилган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Уйчи туманида ҳам наркотик моддалар билан боғлиқ яна бир ҳолат фош этилди. Муқаддам судланган 63 ёшли шахс далага кўмиб кетилган 5 килограмм гашишни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.