Тайинловга қадар Ҳаёт Давлатов 2024 йилнинг ноябридан буён Пешку тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди. Ундан аввал 2021 йилдан Когон шаҳар ҳокими бўлган.
Ҳаёт Давлатов 1979 йилда Пешку туманида туғилган. 1999 йилда Санкт-Петербург давлат университетини, 2006 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2011 йилда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У иш фаолиятини Бухоро вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармасида оддий назоратчи сифатида бошлаб, Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Бухоро вилояти қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш консалтинг маркази директори, Бухоро вилояти Инвестиция бош бошқармаси бошлиғи, Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.