Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Умид Маҳмудович Мамадаминов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Умид Мамадаминов 1983 йил 24 январда Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини (бакалавр), 2015 йилда АҚШнинг Орегон технология институтини тамомлаган.

У бунга қадар вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Умаржон Усмоналиевич Эгамбердиев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Умаржон Эгамбердиев бунга қадар президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили бўлинмасининг етакчи инспектори лавозимида фаолият юритган.

Энергетика вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Бахтиёр Маматкаримов.

2024 йилнинг 29 мартидан буён энергетика вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Маматкаримовнинг бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирлик жамоаси унга миннатдорлик билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.