Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

2012 йилдан буён ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.

Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
Владимир Норов. Фото: ТИВ

2021 йил 31 декабрдан буён Владимир Норов ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2012 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Абдулазиз Камилов хорижда даволанаётгани ҳақида хабар берилганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.