Аъзам Абдуллаев Абдушукурович Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Тайинлов ҳукуматнинг 27 апрелдаги қарори [216-сонли] билан амалга оширилди.
Аъзам Абдуллаев Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, Odnoklassniki`нинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан лавозимидан озод қилинган Ғолибшер Зияев ўрнига тайинланди.
Тайинловга қадар у «Тошшаҳартрансхизмат» АЖда раҳбар ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.