Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

Айрим автотранспортларга божхона божи “0” ставкада қўлланилади

“Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди:

«Евро — 5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24); ва тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).

Автотранспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтказилган санадан эътиборан 3 йил мобайнида экспортга реализация қилинганда ва/ёки қайта жиҳозлаш ТИФ ТН коди ўзгаришига олиб келганда, юқорида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.