Низом автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг йўл қурилишига оид ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини лаборатория синовлари орқали баҳолаш тартибини белгилайди.
Низомга кўра:
▪️бажарилган ишларнинг сифати устидан пудрат ташкилоти томонидан доимий равишда лаборатория назорати таъминланади;
пудратчининг ўзида синаш лабораторияси мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома асосида жалб этилади;
▪️буюртмачи томонидан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган иш ҳажмларини пудрат ташкилотидан қабул қилиб олишда йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлиги ва сифати таъминланганлигини аниқлаш учун синаш лабораторияси жалб қилинади;
▪️ буюртмачи томонидан томонидан жалб этиладиган синаш лабораторияси аккредитациядан ўтган бўлиши ва уни жалб қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади;
▪️ буюртмачи томонидан пудрат ташкилотининг синаш лабораториясини ёки у томондан жалб этилган синаш лабораториясини жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.