Бу борада «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган. Ушбу маҳаллаларда ҳоким, маҳалла раиси ва бандлик бўлими ўртасидаги уч томонлама шартномалар қайта кўриб чиқилган.
Бандлик тизими масъуллари эҳтиёжманд аҳолини ўқитиш, ишга жойлаштириш ва даромадини ошириш мақсадида ҳудудма-ҳудуд юради.
Маҳалла тизими раҳбарларига 8 минг 992 та маҳаллада кўчалар ва уйларни обод қилиш, дарахт ва кўчат экиш, ариқларни тоза тутиш бўйича аниқ мажбуриятлар юклатилди.

Йиғилишда давлат раҳбари банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини билдирди. Шу боис, Марказий банкнинг вилоятлардаги раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари бошлиқларининг фаолиятига қатъий эътироз билдирилди.
Президент вилоят ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун бу йил синов ва амалий аттестация йили бўлишини айтди. Кейинги уч ойда натижа қилган раҳбар ишида қолади, ўзгариш қилмагани эса лавозимини тарк этади.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада қандай иш кетаётгани, қандай ўзгариш бўлаётганини назорат қилиш вазифаси қўйилди.
Шу билан бирга, маҳаллаларда озодалик, яшаш маданияти ва ҳовлилар билан ишлаш масалалари ҳам танқидий кўриб чиқилди. Ҳовли уйларни ҳам бошқарув компаниялари фаолияти билан қамраб олиш муҳимлиги қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.