Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари чорвачилик соҳасидаги ҳақиқий вазиятни очиб берган. Натижаларга кўра, аввалги ҳисоб-китобларга нисбатан мамлакатда қорамоллар сони 2,1 миллион бошга, қўй ва эчкилар сони эса 1,5 миллион бошга кам экани аниқланган.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида қорамоллар сони 171 минг бошга, қўй ва эчкилар сони эса 288 минг бошга камлиги маълум бўлган.
Шу муносабат билан чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланмоқда. Маълум қилинишича, жорий йил май ойида чорвачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан 1 триллион сўм ажратилган.
Бундан ташқари, соҳадаги лойиҳаларни кенгайтириш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан қўшимча 50 миллион АҚШ доллари йўналтирилиши режалаштирилган.
Мутахассислар мазкур чоралар ички бозорда гўшт таъминотини барқарорлаштириш ва чорвачилик тармоғини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.