Наманганнинг Янгиқўрғон туманида жуда кучли дўл ёғди
Ўзгидрометга кўра, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 2026 йил 23 июль куни қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан шимоли-ғарбий қисмидан конвектив дўлли булут кириб келиши натижасида, Наманган вилояти Янгиқўрғон ГЖТК БМС томонидан дўл ёғишини тўхтатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини унинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида соат 12:29 дан 12:34 гача вақт оралиғида дўл жараёнли булутларга 18 дона Алазан 6 дўлга қарши маҳсулотларни қўллаб таъсир кўрсатиш ишлари ўтказилган.
Хусусан, 1-сонли ТКП дан 6 дона (Исковот, Янгиҳаёт, Хадикент), 3-сонли ТКП дан 6 дона (Боғистон, Ўртаялонғоч), 4-сонли ТКП дан 6 дона (Боғистон, Ўртаялонғоч, Хадикент) ракеталар учирилган.