25 ёшли мактаб ўқитувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум қилинишича, Бойсун тумани Дубай маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган, тумандаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи С.Н. шу маҳаллада яшовчи 17 ёшли Т.Ф. билан тунги соат 22:00 ларда маҳалла ҳудудидаги боғда учрашган.
Шу пайт у вояга етмаган Т.Ф.га нисбатан уятсиз, бузуқ, ғайри-ижтимоий ҳаракатлар қилиб, ушбу ҳолатни ўзига тегишли уяли телефонига видеотасвирга олиб, уни орадан 3 кун ўтиб, маҳалла фуқароларининг “Дубай” номли Telegram-гуруҳига тарқатган.
Судга оид тиббий-экспертиза текшируви бўйича, Т.Ф.га нисбатан зўрлик ишлатиб, номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш аломатлари аниқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Н.га нисбатан ЖК.нинг 140-моддаси 2-қисми (Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш орқали қасддан таҳқирлаб, ҳақорат қилиш)да назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.