Хорижий ва нодавлат олийгоҳлар учун 1452 та давлат гранти ажратилди

Хорижий ва нодавлат олийгоҳлар учун 1452 та давлат гранти ажратилди

2026/2027 ўқув йили учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 1452 та давлат буюртмаси асосидаги грант ўринлари тасдиқланди.

Тегишли қарор Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи билан қабул қилинди.

Маълум қилинишича, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига қабул жараёнлари июнь–сентябрь ойлари давомида ўтказилади. Қабул тўлиқ якунланганидан сўнг тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар давлат гранти ажратилган таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Танловда иштирок этиш учун талабалар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтади. Шунингдек, ПҚ–4319-сон қарорга мувофиқ белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтган номзодлар учун алоҳида тест синовлари ташкил этилади. Имтиҳон натижаларига кўра шакллантирилган рейтинг рўйхати тегишли олий таълим ташкилотларига тақдим этилади ва грант ўринлари юқори балл тўплаган абитуриентлар ўртасида тақсимланади.

Шу билан бирга, давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида иштирок этган, аммо талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳам тўплаган баллари асосида мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ушбу грант танловида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Вазирлик тест синовлари ўтказиладиган саналар ҳамда рўйхатдан ўтиш муддатлари қабул жараёнлари тўлиқ якунланганидан кейин қўшимча равишда эълон қилинишини маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.