Маълум қилинишича, маҳаллий ҳокимият вакиллари шаҳар ва қишлоқларда аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориб, аёлларни араб услубидаги эмас, балки анъанавий тожик миллий либосларини кийишга чақирмоқда.
Шунингдек, тарқалган маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ваҳҳобий услубдаги соқол қўйган эркакларга нисбатан ҳам назоратни кучайтирган. Айрим ҳолларда улар ушланиб, жаримага тортилмоқда ҳамда соқолини олдирганини тасдиқловчи фотосуратни мунтазам тақдим этиш талаб қилинмоқда.
Тожикистон расмийлари мазкур чоралар миллий қадриятлар ва маданий анъаналарни асрашга қаратилганини таъкидламоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.