Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Мубин Мирзаев собиқ Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳукмига кўра, Солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда ҳокимият ҳаракатсизлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

Суд ҳукмига мувофиқ, у 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Иш бўйича судланган яна 8 нафар шахс ҳам шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳамда бошқа жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Уларга нисбатан 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд ҳукми билан жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарарни ундириш ҳам белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.