Шавкат Раҳмоновнинг UFC’га қайтиш муддатлари маълум бўлди

Шавкат Раҳмоновнинг UFC’га қайтиш муддатлари маълум бўлди

UFC’нинг яримўрта вазн (77 кг гача) тоифасида мағлубиятсиз ҳаракат қилаётган қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов кейинги жангини 2027 йилнинг бошида ўтказиши мумкин. Бу ҳақда спортчининг даволовчи шифокори Михаил Маркуарт маълум қилди.

«Қайтиш муддатларига келсак — Шавкатнинг ўз профессионал фаолиятини давом эттира олмаслиги учун ҳеч қандай тиббий асослар қолмади. Муддатлар масаласи эса... Бу унинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларига боғлиқ, у спорт формасини қанчалик тез тиклаб олишига қаралади. Шунингдек, бу UFC тақвимига ҳам боғлиқ. Бу ерда ҳаммаси индивидуал. Ўйлашимча, келаси йилнинг бошида Шавкатни октагонда мусобақа режимида кўришимизга умид қилсак бўлади», — деди Маркуарт «Солай де | UFC» YouTube-каналига берган интервьюсида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.