Шунингдек, «Миллий электр тармоқлари», «Иссиқлик электр станциялари», «Трансгаз» ва «Ҳудудгаз» раҳбарларига йил якунигача синов муддати белгиланди. Натижа бўлмаса, улар ҳам ишдан кетиши ҳақида огоҳлантирилди.
Янги энергетика вазири Шерзод Ходжаев, «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг янги раҳбари Сардор Исақулов ва Энергия инспекциясининг янги бошлиғи Ахад Исоқжонов бугундан янгича иш услубини жорий қилиши шартлиги таъкидланди.
«Ҳокимлар ҳам „Бу энергетикларнинг иши“ деб хотиржам ўтиришга ҳаққи йўқ. Сўров қаттиқ бўлади», — деди президент.

Андижон шаҳри, Асака, Янгиобод, Косон, Кўкдала, Бойсун, Олтинсой, Қўштепа, Тошлоқ, Қўшработ ва Самарқанд туманида йўқотишлар 25 фоиздан юқори.
ASKUE ва ASKUG тизими жорий қилинганига тўрт йилдан ошган бўлса-да, аҳоли хонадонларига ўрнатилган 300 мингта газ ва 234 мингта электр ҳисоблагич тармоққа маълумот узатмаяпти. Оқибатда айрим ҳудудларда дебитор қарздорлик камайиш ўрнига кўпаймоқда.
Лекин кўп раҳбарлар самарадорлик деганда фақат қуёш панели ўрнатишни тушуниб юргани, уй энергия самарадор бўлмаса, сарфланган маблағ беҳуда кетавериши қайд этилди.
Маълумот учун, «ҲЭТ»нинг янги раҳбари Сардор Исакулов 1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2006 йилда Марказий магистраль электр тармоқлари электроэнергияси узатилишини ҳисоблаш бўлимида электр монтёри вазифасидан бошлаган. Шунингдек, Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.
2023 йилнинг июль ойидан 2024 йил апрелгача «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, коперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Шундан сўнг Паркент туманига ҳоким этиб тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.